2021-йилнинг Тик Токда тренди бўлган, фарзандингиз учун янги мусиқий ўйинчоқ. Ушбу юмшоқ ўйинчоқ тувак идишда жойлашган, рақсга тушаётган кактус кўринишида бўлиб, катта-катта кўзлари ва майин табассуми билан фарзандингизга манзур бўлади.
Ушбу ўйинчоқ қувноқ рақсга тушиб, ўзидан нур ва 120 дан ортиқ мусиқа садоларини таратади. Бундан ташқари ушбу юмшоқ ўйинчоқ сиз айтган сўзларни такрорлаб, ажойиб тарзда рақсга туша олади. Рақсга тушувчи кактус фарзандларингиз учун ўзига хос совға бўла олади ва албатта уларга ширин табассум тақдим этади.
Рақсга тушувчи кактус ўйинчоқнинг баландлиги 32 сантиметрни ташкил этиб, 120 дан ортиқ мусиқа таратади, уни ишлатиш учун учта батарея талаб этилади.