Ҳазрат Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам китоби Усмон Нурий Тўпбош қаламига мансуб бўлиб, унда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таваллудларидан то вафотларига қадар кечган муборак ҳаётлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Ушбу асар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таваллудларидан то вафотларига қадар кечган муборак ҳаётларини ўз ичига олган бўлиб, албатта, бунгача сийратга оид бир қанча китоблар ёзилган бўлиб, уларнинг деярли барчасида рисолатнинг аввалида бўлиб ўтган машҳур воқеа-ҳодисалар кетма-кетлиги муштаракдир. Шу қаторда ушбу китоб ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлари, у зотга бўлган қаршиликлар, ҳижрат, Ислом дини йўлидаги ғазотлар ҳамда бошқа шу каби муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига қамраб олади.