Ал Ҳуда корхонаси томонидан ишлаб чиқилган ажойиб янгилик -“Музлат” автоаксессуарлари. Ушбу автоаксессуар жуда тез фурсатда ичимлик хароратини ўзгартириш хусусиятига эга бўлиб, ёзнинг иссиқ кунлари ва совуқ ҳавода истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида қилинган.
Ал Ҳуда корхонаси томонидан янги ишлаб чиқилган “Музлат” автоаксессуари.
Бу 12 V кучланиш эвазига сизга жуда керакли вазифаларни бажариши мумкин бўлган ажойиб гаджет!
Ушбу автоаксессуар 3 дақиқа ичида -3 C ⁰ гача ичимлик ҳароратини ўзгартириш имкониятига эга.
Ушбу қурулмани қўллаш учун бир неча кўрсатмалар мавжуд бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Қурилмани ёқиш тугмачасини тахминан икки сония босиб туриш, кўк индикатор ёнгандан сўнг маҳсулот совутиш тизими ишга тушади.
Иситиш / совутиш режимларини алмаштириш учун экранга тегиш лозим, шундан сўнг индикатор мос равишда ўзгаради. (совутиш учун кўк чироқ /иситиш учун қизил чироқ).
Ўчириш учун 2 сония давомида босиб туриш кифоя.
Иситиш мобайнида ҳароратни 58 ± 5°C дан оширмаслик лозим.
Маҳсулот транспорт воситаларига жойлаштирилганида энг яхши таъсирни таъминлаш учун стаканнинг
турли чуқурликларига қараб таянч тагликни қўшилишини аниқлаш керак.
Совутиш ва иситишнинг қўлланилаётган идишда (металл ва пластмасса каби) материалга боғлиқ.
Металл идиш кўпроқ афзал кўрилади.
Сут шишасини совутиш ва иситиш стаканига қўйиб, сўнг иситиш тизимини ишга тушириш керак,
уйда ҳамда Транспортда сутни илиқ ушлаб туриш учун фойдаланиш мумкин.
Эслатма!
1. Ёнувчан муҳитда қувватни ўчириш керак.
2. Бу DC-12V автоуловга ўрнатилган қувват манбаи ва маиший адаптер учун амал қилади.