"РИЁЗУС СОЛИҲИН" китоби энди янги совғабоп кўринишда. Учта китобдан таркиб топган ушбу тўплам, сиз ва яқинларингиз учун илм йўлида яхши ҳадия бўла олади.
Фақиҳларнинг буюги ва валийларнинг устуни деб шарафланган атоқли олим Aбу Закарийё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий қаламига мансуб ушбу "Риёзус солиҳийн" (Солиҳлар гулшани) китоби битилганига салкам саккиз юз йил бўлди. Шунча йил ўтган бўлсада, ўзининг саҳиҳилиги, ишонарлилиги, дақиқлилиги, Қуръони Карим ва Суннати набавийя асосида инсониятни ҳидоятга чорлаш, ахлоқини ўнглашда катта хизмат қилиб келмоқда.