Сарвари коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севганлар учун ажойиб совға.
Муҳаммад Саййид Тантовийнинг “Пайғамбарлар тарихи“ китоби янгича кўринишда нашр қилиниб, 4 та қисмга ажратилган ушбу нашр совғабоп қутида жойлашган. Китоб саҳифаларидаги ёзувлар катталиги билан аҳамиятли.
Ушбу китобда Қуръони каримда зикр қилинган азму-матонатли пайғамбарлар алайҳимуссалом қиссалари келтирилган. Бу қиссалардан биз учун жуда катта фойдалар бор. Aйниқса, Aллоҳ таоло уларга синов берган вақтда бу синовларга чиройли сабр қилганлари бизга энг яхши ўрнакдир.