Алихонтўра Соғуний авлодларга Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳаётларига ва беназир хулқларига бағишланган "Тарихи Муҳаммадий" асарини битиб қолдирди. Ушбу китоб Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг гўзал сийратларини ёритиб берувчи муҳим ва қимматли манбадир.
Алихонтўра Соғуний авлодларга Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳаётларига ва беназир хулқларига бағишланган "Тарихи Муҳаммадий" асарини битиб қолдирди. Ушбу китоб Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг гўзал сийратларини ёритиб берувчи муҳим ва қимматли манбадир. Ундаги маълумотлар ҳаққоний далилларга асосан тўпланган. Шунингдек, ушбу китоб динимизнинг шонли ўтмиши, Асри саодат даври ҳақида батафсил ҳикоя қилади.
ҚР-кодларни қўл телефонингиз камераси ёки махсус ҚР-кодларни очиш учун мўлжалланган мобил иловалар ёрдамида ишга туширишингиз ва китобдан жой олган ҳикояларни аудио шаклида интернет орқали тинглаш имкониятингиз мавжуд.
Муаллиф: Алихонтўра Соғуний
Номи: «Тарихи Муҳаммадий»
Сана: 2020 йил
Ҳажми: 712 бет
Муқоваси: қаттиқ