Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг ”Саҳиҳи Бухорий” ҳадислари тўпламли 4 жилдли янги кўринишида нашр этилди.
Ҳадис илмида мўъминлар амири, дунё имоми каби юксак ва шарафли номларга сазовор бўлган муҳаддислар султони ал-Бухорийнинг ушбу асарлари, Куръони каримдан кейинги ўринда турувчи мўътабар манба саналади.
Ҳадис илмида мўъминлар амири, дунё имоми каби юксак ва шарафли номларга сазовор бўлган муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” китоби ҳадис тўпламлари ичида энг ишончли тўплам экани олимлар томонидан эътироф этилган. Ислом дунёси уламолари бу тўплам Аллоҳ таоло инсониятни ҳидоятга бошлаш учун нозил қилган Қуръони Каримдан кейинги энг ишончли китоб эканини таъкидлашган. "Саҳиҳи Бухорий" китобида Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳнинг ўзбек тилига қилинган таржимаси келтирилган. Энди Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг ”Саҳиҳи Бухорий” ҳадислари тўпламли 4 жилдли янги кўринишида нашр этилди.