Уйдаги зараркунанда ҳашоратлардан сақланишнинг энг самарали воситаларидан бўлган ушбу қурилма, сўнгги технологиялар асосида тайёрланган. Зараркунандаларни йўқ қилиш учун ишлатиладиган кимёвий моддалар инсон саломатлигига зиён етказиши мумкин. Анти пашша турли кемирувчилар, зараркунанда ҳашоротлар билан самарали курашувчи восита саналиб, хавфли зараркунандаларга тез таъсир қилувчи махсус юқори ултратовуш тўлқинларни чиқариб, зараркундаларни ўз уйларини тарк этишларига мажбур қилади. Шунингдек, инсонлар ва уй ҳайвонлари учун мутлақо хавфсиздир.
Ушбу қурилмадан фойдаланиш учун бир неча кўрсатмалар мавжуд бўлиб улардан энг асосийлари:
маҳсулот қувват манбаига вертикал равишда уланиши ва полдан 80 дан 120
см гача бўлган масофада сақланиши, шунинг билан бирга парда ва гиламлар овоз ютувчи материаллар саналгани туфайли уларнинг ёнига ушбу қурилмани ўрнатишдан сақланиш лозим.
Ушбу воситадан фойдалана бошлангандан сўнг сичқонлар ва
зараркунандаларнинг ҳаракатини кўпайганини сезиш мумкин,
ултратовуш тарқатилгандан бошлаб улар ўз уяларини тарк эта бошлайдилар.
Маҳсулот тўғридан-тўғри АC220В (ёки 110В) қувват манбаига уланиши мумкин.
Маҳсулотнинг эътиборли томони шундаки, у намликка чидамли, аммо сув ўтказмайдиган маҳсулот
саналмайди.
Маҳсулотни коррозив суюқлик ёки нам мато билан тозалаш тавсия этилмайди. Маҳсулотни
тозалаш учун фақат юмшоқ ва қуруқ матодан фойдаланиш мақсадга муофиқ бўлиб, маҳсулот 0-40 даража Цельсий ҳарорат оралиғида ишлатилиши керак.
Хавфли зараркунандалар билан зарарланган катта майдонга эга бўлган жойларда маҳсулотнинг
қўшимча бирликлари талаб қилинади.